Ватан! Бахтиёр Турсунов шеъри.

Қўйнинг бунча иссиқ, ёқимли
бағринг,
Бағрингда ўзимни гўдак сезаман,
Бир кун узоқ бўлсам ўтади
қадринг,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман! Ҳар майсанг аллалар бошимни
силаб,
Тоғларинг дуода бахтимни тилаб,
Юрибсан сен ўзинг доимо қўллаб,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман! Бағрингда барчанинг тилаклари оқ,
Бизларга азиздир шу кўхна
тупроқ,
Ҳаммадан ҳам мехр ўзингда
кўпроқ,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман! Осмонинг мусаффо, ҳавоинг тоза,
Ҳурликда иқболинг кучайди роса,
Барча юртлар сендан олсин
андоза,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман! Қувончга тўламан боқиб бўйингга,
Кунда тўй қўшилар байрам,
тўйингга,
Мен ҳам жўровозман қўшиқ,
куйингга,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман! Қўйнинг бунча иссиқ, ёқимли
бағринг,
Бағрингда ўзимни гўдак сезаман,
Бир кун ўзоқ бўлсам ўтади
қадринг,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман!

Категория: SMS VATAN 2018 | Просмотров: 75 | Добавил: Admin
«Betakror.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться

АВТОРИЗАЦИЯ НА САЙТЕ