Логин:
Пароль:
Главная » Статьи » SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018

Умрим
Кунларим – қайғунинг қариндошлари, Ўкинчлар ўпади этакларини. Юзимни куйдирар соғинч ёшлари, Сўйлай… Ўттиз иккининг эртакларини. Ҳафталар – аламга туғишган сингил, Кўзларини сабрқушлар ер. Қувончни яшириб қўяди кўнгил, Тўкилиб қолади этагимдан шеър. Ойларим – оймома кўзидаги ёш, Самода кезади – дарбадар. Сен, барибир, кетдинг, бағритош, Сенга кетгим келар нақадар… Йўлларим – кўчамдан оқиб ўтган сой, Йўлингга қадалган кўзларим оғрир. Ўн олтидан буён, шунча йил ва ой, Сени кутиш, нақадар оғир?! Умрим – ҳеч ким айтмаган қўшиқ, Оҳангги оламни йиғлатар – маҳзун. Сенга элтар йўлда очилмас тўсиқ, Ҳижроннинг сочлари йўлимдай узун…
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018 | Добавил: Admin (09.01.2018)
Просмотров: 44 | Рейтинг: 1.0/2
Всего комментариев: 0
avatar
Шаблоны для uCoz

Ресурс U-TORRENTINO.RU © 2013-2014 не содержит никакой нелегальной информации. На сервере хранятся только торрент-файлы содержащие в себе хеш-суммы файлов.

Любой торрент файл будет удален по требованию правообладателя. uCoz