Логин:
Пароль:
Главная » Статьи » SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018

Тўлин ой
Тўлин ой, Айт-чи сен ҳам Мен каби ёлғизмисан? Балки кекса бир аёл, Ёки сулув қизмисан? Ёр йўлига интизор Вафо деган ҳисмисан? Тўлин ой, Айт-чи сен ҳам Мен каби ёлғизмисан? Ўтса ҳамки йил, аср Сира ўчмас измисан? Гулчеҳралар орази, Ёки шаҳло кўзмисан? Юзингдаги бу доғлар Йиллар чизган суъратми? Абадий яшаш учун Бел боғлаган журатми? Нега олиссан бунча? Кел, бироз сирлашайлик. Кел, токи тонг отгунча Бир зумга бирлашайлик. Сирларингни айт менга Қайсар дилга қулоқ сол. Соҳибин кутар ҳамон Тинчлик бермайди хаёл. Аста боқчи мўралаб Ёрим ғамгин ё шодон. Соғинч берарми азоб, Қалбин тирнари ҳижрон? Кўзгу бўлиб бу оқшом Кўрсат уни бир бора. Суратим ол кўчириб, У ҳам кўрса деб зора. Токи сенга боққанда, Ҳижрон чекинсин узоқ. Интизор юракларга Йўл кўрсат бўлиб маёқ. Оқшомлари ёримга Саломимни элтиб бер Ва ўтли нафасини Муҳаббатин олиб кел. Кун келади тўлин ой Туташар йўлларимиз Бахт қўшиғин куйлайди Интизор дилларимиз. Сен-чи тилиб тун бағрин Етакла иқбол томон. Нурга бела умримиз Соя солмасин армон. Орзуларим ул само Маъбудига бориб айт Йироқ кетма қол бироз, Тонг отди. Наҳотки, Қайт. Табиат қонунига Шунчалар ожизмисан, Тўдин ой, Айт-чи сен ҳам Мен каби ёлғизмисан!?
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018 | Добавил: Admin (09.01.2018)
Просмотров: 50 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Шаблоны для uCoz

Ресурс U-TORRENTINO.RU © 2013-2014 не содержит никакой нелегальной информации. На сервере хранятся только торрент-файлы содержащие в себе хеш-суммы файлов.

Любой торрент файл будет удален по требованию правообладателя. uCoz