Совқотган қўлларинг иситиб ол, гулим!

Мени тушунмадинг, билмадинг, сен, Вужудимда гуриллар олов. Совқотган қўлларинг иситиб ол, гулим! Мен жимгина ёнингдан кетдим, Юрагимда йиғлади ўкинч. Мен сени йўқотдим, қайдасан, энди? Сен кеча бормидинг, бугун йўқсан- ку, Наҳотки, қишдаги дарахтдек карахтман? Мен ўзимни тергайман, ўзим! Бир сўз айтдинг, ўзинг эшитмай, Менинг қулоғимда гулдуради момақалдироқ. Оппоқ дунёимни қоплади чипор булутлар!..

Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018 | Просмотров: 77 | Добавил: Admin
«Betakror.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться

АВТОРИЗАЦИЯ НА САЙТЕ