Логин:
Пароль:
Главная » Статьи » SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018

Сенсиз ўтган куз
Биз учрашган боғга куз келди Ерда ҳазон ётар тўкилиб Йўлакчада юриб борараман Костумимни елкамга илиб. Яна сенинг ҳаёлинг билан Қолдим бир нуқтага тикилиб Шоирлардек ҳаёл сурарман Костумимни елкамга илиб. Илк бор сенга узиб берганим Атиргулнинг ёнига келиб Узоқ – узоқ суҳбат қурарман Костумимни елкамга илиб. Атиргул ҳам сени сўроқлаб Қўйар юрак бағримни тилиб Тилимга сўз келмай турарман Костумимни елкамга илиб. "Атиргулим, энди келмас у. Бугун бир умрга айрилиб Тўйхонадан ёлғиз қайтарман Костумимни елкамга илиб...” Осмонлар ҳам йиғлади охир Сендан айрилганимни билиб Ёмғир тингунича юрарман Костумимни елкамга илиб. Биз учрашган боғга куз келди Ҳазонларин елкамга илиб...
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018 | Добавил: Admin (09.01.2018)
Просмотров: 63 | Рейтинг: 1.0/2
Всего комментариев: 0
avatar
Шаблоны для uCoz

Ресурс U-TORRENTINO.RU © 2013-2014 не содержит никакой нелегальной информации. На сервере хранятся только торрент-файлы содержащие в себе хеш-суммы файлов.

Любой торрент файл будет удален по требованию правообладателя. uCoz