Логин:
Пароль:
Главная » Статьи » SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018

Қорамағиз қиз ҳақида шеър
Қорамағиз қизсан, сен, Меҳригиё, ғаройиб. Кўзларингни ўйласам Юргим келар қорайиб. Олис эмас кошонанг, Бир қадам орасидан. Яқинроқсан, ҳаттоки, Кўзимнинг қорасидан. Кўрмоқ истайман сени, Кўрсам-да ҳар кун юз бор. Гунгуртранг сочларингни Тортгим келади такрор. Қизғонаман ҳаммадан, Юрак сиқмаса дейман. Отанг мени кўрганда, Ғаши келмаса дейман. Кулча бўлар яноғинг, Боқаманми – йўқми, мен. Ялангоёқ, ялангтўш, Ёқаманми – йўқми, мен. Ёқамдан олишга-ку, Уканг ёшлик қилади. Синглингга гап уқтирсам, Бағритошлик қилади. Қорамағиз қизсан, сен, Меҳригиё, ғаройиб. Кўзларингни ўйласам Юргим келар қорайиб… Капалак тўсган каби, Йўлингни тўсолмайман. Тутқичи йўқ шамолдай Ўзимни босолмайман. Қучоғингга гулларни Тўлдириб қўйгим келар. Вайсақи кучугингни, Ўлдириб қўйгим келар. Гарчи, кумуш-тиллолар Тақиб юради онанг. Таърифингни ҳаммага Чақиб юради онанг. Шундоғам совчиларинг Бўшамайди уйингдан. Ичи куйиб юрганлар Озми, ахир, кўйингда. Дуч келганда ийманиб, Термиласан ғалати. Шеър ўқиб беринг, дейсан, Юрагимни қонатиб. Қани эди, бир умр Сен учун тумор бўлсам. Мендайин ғўр болада, Наҳот, кўнглинг бор бўлса?!. Қорамағиз қизсан, сен, Меҳригиё, ғаройиб. Кўзларингни ўйласам Юргим келар қорайиб…
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018 | Добавил: Admin (09.01.2018)
Просмотров: 59 | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
avatar
Шаблоны для uCoz

Ресурс U-TORRENTINO.RU © 2013-2014 не содержит никакой нелегальной информации. На сервере хранятся только торрент-файлы содержащие в себе хеш-суммы файлов.

Любой торрент файл будет удален по требованию правообладателя. uCoz