Логин:
Пароль:
Главная » Статьи » SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018

Қор хиёнаткор...
Қор..юракка қўнар охиста. Ва музлайди шу захот қоним. Таним ногох,бўлар шиккаста. Тўхтагандек туйилар жоним. Ўртайверар эзгин хотира. Қиш кечаси ўтар оғриқли. Хислар эди у кун бокира. Ўзга дилга энди тортиқли... Табиат хам ожиздир бугун. Совуқ қордан бўлолмас халос. Яшнолмайди бу кеча гулгун, Қор заминга қўйганчун ихлос. Ўх,дардимиз бир экан шу топ. Борлиқ бугун оқарган чехранг. Кўзларимдан оқади симоб, Азобли кун ўтади дилтанг. Қор ёғишдан не мани энди. Поклигинга ишонмай қўйдим. Музликларинг ахийри енгди. Қахринг совуқ жуда хам тўйдим. Осмон бунча элагинг тешик...? Элаяпсан ёлғон хисларни. Сен деб инсон юраги кемтик. Тополмаймиз тонгда изларни. Эриб кетар қор парчалари.. Сингиб замин бағрига бешак. Ёпилганча дил дарчалари.. Махзун боқиб қолар келинчак... Қор хиёнаткор...
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018 | Добавил: Admin (09.01.2018)
Просмотров: 50 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Шаблоны для uCoz

Ресурс U-TORRENTINO.RU © 2013-2014 не содержит никакой нелегальной информации. На сервере хранятся только торрент-файлы содержащие в себе хеш-суммы файлов.

Любой торрент файл будет удален по требованию правообладателя. uCoz