Логин:
Пароль:
Главная » Статьи » SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018

ОПАМНИНГ ЭРТАГИ
Баъзан дилга сиғмайди ташвиш, Юрагимни торлигидан оғриндим. Ҳидинг таниш, ифоринг таниш, Опа, сени қаттиқ соғиндим. Ўтаяпти ойлармас, йиллар, Ўтаяпти умрим – ҳисобли. Йироқлашиб яқин манзиллар, Боролмасам, опа, ҳисобми? Қўрқитардинг тунда ой билан, Бола эдим, сени қучардим. Оёқларим тушов билмасди, Эртак – оламингда учардим. Тўйингда кўп йиғлаганим рост, Қўрқитишинг қўмсаганим чин. Ўшанда ҳам сиғмай борлиққа, Совуқ кунда сувсаганим чин… Эртакдаги гўзалларингни, Сўрамовдим «олиб бергин» деб. Ҳаётдаги паричеҳралар, Юрагингни еб қўяркан, еб! Мен ёнингга қайтолмаяпман, Кел, ғовларни йиқитгин опа. Севгилимга айтолмаяпман, Келиб уни «қўрқитгин» опа!..
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018 | Добавил: Admin (09.01.2018)
Просмотров: 43 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Шаблоны для uCoz

Ресурс U-TORRENTINO.RU © 2013-2014 не содержит никакой нелегальной информации. На сервере хранятся только торрент-файлы содержащие в себе хеш-суммы файлов.

Любой торрент файл будет удален по требованию правообладателя. uCoz