Логин:
Пароль:
Главная » Статьи » SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018

Агар уйда аёл бўлмаса...
Таралмайди райҳон ифори,
Гул ўсмайди гулсиз ифори,
Хазон бўлар эркак баҳори,
Агар уйда аёл бўлмаса... Татимайди еган нонингиз,
Эл ичида йўқдир шонингиз,
Кимга керак иссиқ жонингиз,
Агар уйда аёл бўлмаса... Кулиб боқмас тунлари ой ҳам,
Ёстиқ бошга ботаркан бирам,
Нега бунча ғам устига ғам?
Агар уйда аёл бўлмаса... Армонларни ичга ютарсиз,
Зор энтикиб, зимдан кутарсиз,
Бахт нелигин билмай ўтарсиз,
Агар уйда аёл бўлмаса... Боласиз уй мозор дейдилар,
Отанг, онанг бозор дейдилар,
Бор дунёинг бекор дейдилар,
Агар уйда аёл бўлмаса... Кундуз қуёш, тунда ой кулар,
Хотин бор эр элда бой бўлар,
Сўққабошнинг ҳоли вой бўлар,
Агар уйда аёл бўлмаса... Бир кун сочга оқ ҳам оралар,
Қаддингиз ҳам бир кун эгилар,
Хаста қўлга ким асо тутар?
Агар уйда аёл бўлмаса... Бекзод қўмсар гулу райхонни,
Ошиқ қалб ҳам усиз тўлмаса,
Бошга урасизми жаҳонни,
Агар уйда аёл бўлмаса...
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ 2018 | Добавил: Admin (10.01.2018)
Просмотров: 142 | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
avatar
Шаблоны для uCoz

Ресурс U-TORRENTINO.RU © 2013-2014 не содержит никакой нелегальной информации. На сервере хранятся только торрент-файлы содержащие в себе хеш-суммы файлов.

Любой торрент файл будет удален по требованию правообладателя. uCoz