Логин:
Пароль:
Главная » Статьи » SMS VATAN 2018

Сендек юртни яна кайдан топса булар? Бахтиёр Турсунов шеъри.
Яшаяпман тупроғингнинг тафтин
сезиб,
Бойчечаклар териб юрдим, қиринг
кезиб,
Ўзбекистон, юртлар аро кетдинг
ўзиб, Сендек юртни яна қайдан топса
бўлар? Гул ўсарми ўзга юртлар, тоғларида?
Булбул ҳониш қиладими,
боғларида?
Шод куларми улар бола
чоғларида?
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар? Зилол сувинг қанча дардга шифо
бўлди,
Яланг оёқ кездим, кўнглим нурга
тўлди,
Капалаклар қанотида бахтим
кулди, Сендек юртни яна қайдан топса
бўлар? Ўртоқларим юзларида чин
табассум,
Сенсиз ўзни тушунолмам, бир он,
бир зум,
Бошим ерга теккунича қилай
таъзим, Сендек юртни яна қайдан топса
бўлар? Йигит ўзни туйса чаққон арслон
каби,
Унга мойил Зулайҳодек қизлар
қалби,
Ҳеч кимсани қийнамаса уруш
зарби, Сендек юртни яна қайдан топса
бўлар? Киндигимдан томган қоним,
ҳонумоним,
Фидо бўлсин, агар бўлса мингта
жоним,
Сен қувватли, менга етмас ҳеч бир
золим, Сендек юртни яна қайдан топса
бўлар? Олим бўлди, бугун қизу
ўғлонларинг,
Чаман бўлди, қанча маскан-
маконларинг,
Ҳали олдда катта- катта
имконларинг, Сендек юртни яна қайдан топса
бўлар? Болалигим гулдай кечган она диёр,
Ёлғон сўзлар сенинг учун ҳозир
ҳам ор,
Бахтиёринг бугун сенга битди
ашъор,
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар? Ҳониш қилса эрта бахор
қурбақалар,
Қайдан билсин, ер кўрмаган
бақбақалар?
Бахтли ўтар ҳар ону ҳар
дақиқалар,, Сендек юртни яна қайдан топса
бўлар? Дўстим билан кезар эдик,
тунларингда,
Хушу, ҳандон яшайман тинч
кунларимда,
Ватан таъми бордир гуруч,
унларимда, Сендек юртни яна қайдан топса
бўлар? Яшаяпман тупроғингнинг тафтин
сезиб,
Бойчечаклар териб юрдим қиринг
кезиб,
Ўзбекистон юртлар аро кетдинг
ўзиб, Сендек юртни яна қайдан топса булар.
Категория: SMS VATAN 2018 | Добавил: Admin (08.01.2018)
Просмотров: 59 | Рейтинг: 1.0/2
Всего комментариев: 0
avatar
Шаблоны для uCoz

Ресурс U-TORRENTINO.RU © 2013-2014 не содержит никакой нелегальной информации. На сервере хранятся только торрент-файлы содержащие в себе хеш-суммы файлов.

Любой торрент файл будет удален по требованию правообладателя. uCoz