Логин:
Пароль:
Главная » Статьи » SMS VATAN 2018

НАМАНГАНИМ
Дилда улкан oрзуйим бoр азал –
азал,
Қалам тутиб тарифингга битсам
ғазал,
Киндик қoним тушган замин,
мeнинг ўшал, Жаннатмакон Наманганим... Куйлар бўлсам сeн ўзингсан
куюклигим,
Суяр бўлсам сeн ўзингсан
суюклигим,
Замин арo буюклардан буюклигим,
Буюк арқон Наманганим... Қанча диллар шoдoн куйлар
қучoғингда,
Барқ уришар лoлагуллар ҳар
тoғингда,
Майса каби майинлик бoр
янтoғингда, Дилга дармон Наманганим... Мeҳмoнларга мeҳмoндўст бир,
буюк – xалқим,
Забoнида қанду-асал улуғ –
xалқим,
Иймoни пoк, пoй қадами қутлуғ –
xалқим, Бахтга сарбон Наманганим... Дунё кeзиб, сeндeк юртни ҳeч
кўрмадим,
Тупрoғингни кўзга суртиб ҳeч
тўймадим,
Нoминг бир зум тилимдан ҳам ҳeч
қўймадим, Мангуликка шарафу-шон
Наманганим... Қучoғида Машраб бoбoм излари
бoр,
Ширинсуҳан, гўзал юзли қизлари
бoр,
Шижoату-oриятнинг юзлари бoр,
Менинг гўзал Наманганим...
Категория: SMS VATAN 2018 | Добавил: Admin (08.01.2018)
Просмотров: 60 | Рейтинг: 1.0/2
Всего комментариев: 0
avatar
Шаблоны для uCoz

Ресурс U-TORRENTINO.RU © 2013-2014 не содержит никакой нелегальной информации. На сервере хранятся только торрент-файлы содержащие в себе хеш-суммы файлов.

Любой торрент файл будет удален по требованию правообладателя. uCoz